Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Фарғона давлат университети футбол жамоаси Биринчи лигада иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Фарғона вилояти етакчиси сифатида пулкада иштирок этган Фарғона давлат университетининг футбол жамоаси мусобақани 3-ўринда якунлаганди.

Жорий йилнинг 10 январь куни Фарғона ДУ жамоаси вакиллари Лига билан учрашув ўтказди. Унда жамоа Лига аъзоси бўлиш учун қандай ҳужжатлар тайёрлаши лозим эканлиги юзасидан сўз борди. 9 февраль куни эса университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов имзоси билан жамоанинг тегишли ҳужжатлари Лигага расман тақдим этилди. 20 февраль куни жамоа Биринчи лигага қўшилиш учун навбатдаги қадамни ташлади.  

Шу тариқа Фарғона давлат университети футбол жамоасининг Биринчи лигада тўп суриши мақсадга мувофиқ деб топилди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси олий таълим муассасалари қошида спорт жамоалари ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди ва бугунги санани ўзи учун тарихий саналардан бири сифатида эътироф этади.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги «Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-115-сонли Қарорида давлат олий таълим муассасаларида уларнинг моддий-техника базасидан келиб чиқиб, футбол бўйича доимий фаолият юритувчи секциялар фаолиятини йўлга қўйиш, давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд спорт иншоотлари ва футбол майдонларининг доимий фаолият кўрсатишини таъминлаш чораларини кўриш, ҳар бир давлат олий таълим муассасасининг футбол ва футзал бўйича жамоалари бўлиши ҳамда олий таълим муассасалари рейтингини аниқлашда мазкур ҳолатлар инобатга олинишини назарда тутиш алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Фарғона давлат университетининг мини футбол жамоаси 2022 йилда ўтказилган Coca Cola students cup мусобақасида иштирок этган бўлиб, унда ўз вилояти босқичида финалга қадар этиб борганди. Ишонамизки, университетнинг катта футболдаги қадами давомий ва муносиб бўлади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:32, 20.02.2024.
Ўқилди: 1027 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.