"Боруссия" ҳимоячиси Матс Хуммелс Чемпионлар лигаси 1/8 финали биринчи учрашувида ПСВ билан дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.
“Бугун биз секинроқ ўйнашимиз керак эди. Кескин муҳитга ҳаддан ташқари берилиб кетдик. ПСВни мағлуб этиш мумкинлигини кўрдим. Тўпга етарлича эга бўлмадик. Ўз уйимиздаги ўйинда, жавоб ўйинида биз фақат тўпни яхшироқ эгаллашимиз керак. Ишончим комилки, биз кейинги босқичга чиқамиз", - дея Хуммелс сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.