ПСВ ярим ҳимоячиси Жои Веерман Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши биринчи учрашувида (1:1) энг яхши футболчи деб топилди.
"У ярим ҳимояда етакчи эди ва ажойиб узатмаларни намойиш этди, шу билан бирга ҳимояда ҳам жуда кучли эди", - дея таъкидлади УЕФА техник кузатувчилар гуруҳи.
Жавоб ўйини 13 март куни Германияда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01.00да бошланади.