2023 йилнинг декабрь ойида Аргентина президенти лавозимини эгаллаган Хавьер Милей Лионель Месси ва Диего Марадонани ўзаро таққослади.
«Месси — барча замонларнинг энг яхши футболчиси. «Месси имконсиз» сарлавҳали мақолада Лео нима учун ҳар жиҳатдан кучли экани ёзилган. У фавқулодда қобилият эгаси.
Менда у билан гаплашиш имконияти бўлмаган. У билан суҳбатлашишни истардим. Бу қизиқарли бўлса керак. Бу аргентиналик энг муҳим киши билан гаплашиш имконияти ҳисобланади. Мен Папа билан, Нидерландия қироли Максима билан гаплашганман... Эҳтимол, омадим келиб Месси билан ҳам гаплашарман.
Марадона ажойиб футболчи. У бизга бир нечта унутилмас лаҳзаларни тақдим этган. Аммо, назаримда, у футбол тарихидаги энг яхшиси эмас. Шу билан биргаликда, уни ҳаётдаги ишлари учун уни ноҳақ танқид қилишган. Бу унинг шахсий иши эди», — деди Милей.