"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг "Наполи" вингери Хвича Кварацхелия ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Хвича? Хвича “Наполи”да биринчи даражали футболчи. У бирга бир вазиятларда кучли ва қолаверса унда пас бериш ва гол уриш қобилияти бор.
"Наполи" кучли рақиб улар ўтган мавсум А Серия чемпиони бўлишди. Эртага қизиқ ўйин бўлишига аминман", - деди нидерландиялик футболчи кечаги матбуот анжуманида.
Беллашув бугун тунги соат 01:00'да старт олади.