Кириш Регистрация

Клопп, Хави, Тухель... Истеъфоларнинг бир-биридан фарқи нимада?

Баҳо:
+ | -

Томас Тухель ҳақидаги хабарларни ўқидингиз, эшитдингиз. У ҳам Клопп ва Хави сингари мавсум охирида жамоадан кетади. Лекин бу уч мураббийнинг тақдирлари нақадар турлича: Бири мухлислар босимидан, танқиду эътирозлардан тўйиб кетиб, кетишини ўзи эълон қилган бўлса, бири шарафли фаолиятни чиройли якунлаш ниятида, ярим йилда ўзига муносиб мураббий танлашга имкон улашиб кетажагини айтди.

Тухелни эса "Бавария" раҳбарияти кетказмоқда. Бу эълон “Ливерпул”дан кўра "Барселона"никига яқин: бўлди, Томасга ёпишаверманглар, у кетади, мюнхенликлардан энди босим кўтарилади, қабилида...

Ҳа, катта жамоаларнинг қисмати бўлакча. У ерга мураббий бўлиб бораётган одам аввало муваффақиятсизлик оқибати нечоғлик жиддий бўлишини тахмин қилиб бориши керак. Доимо чўққида юрган клуб озгина ерга қуласа, мухлислар зардаси, раҳбарият баҳонаси ва юлдуз ўйинчиларнинг бу ҳолатга тайёр бўлмаган ҳолда Киммихга ўхшаб ўзларини телбаларча тутишини ҳисобга олмоғи лозим.

Тухель мавзусини шу билан ёпиб туришади. "Бавария" "Лацио"дан ўтмай қолса, балки яна давом этар ва Тухель истеъфоси яна кўриб чиқилар, яъни ҳозироқ чиқиш эшиги кўрсатилар. Аммо янги мураббийга ҳам тизгин қўлдан чиқиб кетган клубда осон бўлмаслиги кўриниб турибди.

Хуллас, мураббийлар бир пайтда кетиши мумкин жамоаларнинг қисмати нақадар фарқлилиги бу мавсумнинг энг эсда қоларли воқеаси бўлмоқда.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 15:42, 21.02.2024.
Ўқилди: 2235 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик