Кириш Регистрация

«Шўртан» «Гулистон» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Кеча «Шўртан» навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Олий лига дебютанти «Гулистон» билан кечган баҳсда Эдгар Гесс шогирдлари 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди.

Аввалига «Гулистон» ҳужумчиси Носир Отақўзиев ҳисобни очди. Кейинчалик иккинчи бўлимда Павел Соломин пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. Орадан бироз вақт ўтиб «Нефтчи»дан келиб қўшилган Шукур Жумабоев ғузорликларни битта тўп фарқи билан олдинга олиб чиқди. Лекин ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқишди. Бу вазиятда Алишер Шоғуломов гол уришга муваффақ бўлди.

Ўйин дабдаласи чиқиб кетган майдонда ўтказилгани боис кўп ҳам қизиқ ўтмади. Бунда асосан жисмоний курашлар кечди. Бундан ташқари, Артурас Фоменконинг кераксиз вазиятда қизил карточка олиб майдонни тарк этиши ҳам "Шўртан" аъзоларини хуноб қилди. Бу ҳолат биринчи тайм тугашига чамаси ўн дақиқача вақт қолганида содир бўлди.

Энди ғузорликлар навбатдаги назорат баҳсини эртага «Олмалиқ»қа арши ўтказишади. Ўйин Қибрайдиган стадионда соат 15:30да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви. 22 февраль.
«ШЎРТАН» - «ГУЛИСТОН» - 2:2
«Шўртан»: Павел Леус, Обид Жўрабоев, Шавкат Раимқулов, Асрор Алиқулов, Вячеслав Пономарёв, Ботир Қодирқулов, Дилявер Абибуллаев, Иброҳим Отахонов, Ильнур Хазигалиев, Александр Востриков, Артурас Фоменко.
Захирадан тушганлар: Александр Корнейчук, Ярослав Крушельницкий, Павел Соломин, Азиз Мансуров, Шукур Жумабоев, Жамол Отақулов, Элёр Интизомов, Аббос Омонов, Хумоюн Абдуалимов, Зоҳид Раупов.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 07:59, 23.02.2013.
Ўқилди: 3476 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик