Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

"Навбаҳор" янги футболчиларни истисно билан рўйхатдан ўтказади

Баҳо:
+ | -

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби жорий йилнинг 10 январь санасига қадар ўтган мавсумдан қолиб келаётган қарздорликни бартараф қила олмади. Бироқ клуб "Футболчилар мақоми ва ўтиши" қўмитаси томонидан чиқарилган қарорлар ижросини тўлиқ бажарди.

Ассоциация ҳамда Лига клуб билан боғлиқ қарздорлик масаласи тўлиқ ўрганилгунига қадар трансфер тақиқини олмасликка қарор қилди. Бугун — 21 февралда клуб фарм, U19, U21 ва аёллар жамоаларидан қолиб келаётган мавжуд қарздорлик масаласига тўла ойдинлик киритди. Шунингдек, қўмитага мурожаат қилишга тайёргарлик кўраётган асосий таркиб аъзолари билан келишув имзоланди.

Эндиликда "Навбаҳор" олдига биринчи галда ёшлар ва аёллар жамоаси билан ҳисоб-китоб қилиш вазифаси қўйилди. Мазкур қарздорлик дастлабки икки уй учрашувидан кўриладиган фойда ҳисобидан қопланиши кафолатланди. Шунингдек, клуб Чемпионлар лигасидаги муваффақиятли юриши натижасида эга чиқадиган даромадни ҳам илк навбатда қарзларни бартараф этиш учун сарфлайди. Келажакда "Навбаҳор" футзал, аёллар ва ёшлар жамоалари билан ишлаш механизмини тўғри йўлга қўйиши шарт. Мавжуд ҳолат мавсум давомида кузатилса ва йил якунида ўхшаш масалалар амалда бўлса, клубга нисбатан янада қатъийроқ санкциялар қўлланилади.

Лига "Навбаҳор" клубининг сўнгги йиллардаги муваффақияти, айниқса, жамоанинг халқаро майдонда қайд этаётган натижаларини юқори баҳолайди. Мухлислар билан ишлаш, асосий таркибга бўлган талаб ва ёндашув масаласида "Навбаҳор" ҳақида илиқ фикрлар билдириш мумкин. Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, "Навбаҳор" структурасини тўлиқ профессионал кўринишга келтириш масаласи қайта кўриб чиқилиши шартида Ассоциация клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат беради.

Шунингдек, Ассоциация томонидан қўйилган талаблар ижроси бажарилганлиги бўйича ҳисоботни 21 февраль куни тақдим этган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубидан ҳам трансфер тақиқи ечилди.

Киритилди: 21:47, 21.02.2024.
Ўқилди: 3171 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.