Аскер Халмуратов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси «Ривожланиш кубоги»нинг 3-турида Озарбайжон U-16 жамоасига қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозонди.
Жамоамизнинг голларига Даврон Тўлаганов (15ʼ) ва Қувончбек Абраев (62ʼ) муаллифлик қилди. Вакилларимиз ушбу ғалаба эвазига очколар сонини 5 тага етказиб олган ҳолда «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллаб туришибди.
Гуруҳ ғолиби номи Беларус U-17 ва Россия U-16 жамоалари баҳсидан сўнг маълум бўлади. Бу жамоалар ҳисобида 4 тада очко мавжуд.
Ривожланиш кубоги, 3-тур
Ўзбекистон - Озарбайжон - 2:0
Голлар: Даврон Тўлаганов (15ʼ), Қувончбек Абраев (62ʼ)