"Кристал Пэлас"нинг янги бош мураббийи Оливер Гласнер ўз фалсафасини очиб берди.
Немис мутахассиси бунгача ватанида Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубини бошқарган ва у билан 2022-йилда Европа лигасида ғолиб чиққан.
“Менинг фалсафам – жамоамнинг кўпроқ гол уриши. Кичкиналигида ўзини ҳимоя қилиш учун ҳеч ким майдонга тушмаган!
Ўйлайманки, биз якуний мақсадни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак, чунки мухлислар буни кўришни хоҳлашади", - дея Гласнернинг сўзларини келтирган журналист Бен Жейкобс.