Жорий мавсум якунида мерсисайд клубини тарк этадиган “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп совринларга муносабати ҳақида гапирди.
"Кумуш? Бу ажойиб натижа, лекин мен олтинни афзал кўраман. Англия чемпионатида ғалаба қозониш мен учун ўзгача совриндир", - дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, Клопп бошчилигида мерсисайдликлар 2019/20 йилги мавсумда Премьер-лига чемпионига айланган эди. Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида 26-турдан кейин “Ливерпуль” пешқадамлик қилмоқда.