"Челси" ёзда учта позицияни мустаҳкамлаш учун ўз футболчиларини сотишга тайёр.
The Evening Standard нашрининг ёзишича, "Челси" Конор Галлахер, айни дамда Дортмундда ижара асосида ўйнаётган Ян Матсен, "Фулхэм"да ўйнаётган Армандо Броя ва Трево Чалобани сотиши мумкин.
"Челси" ёзда ҳужумчи, марказий ҳимоячи ва чап қанот ҳимоячиси харидини молиялаштириш мақсадида ушбу футболчилар билан хайрлашиши мумкин.