"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоячи Рональд Араухо ҳақида гапирди.
Айтиш жоизки, уругвайлик футболчини “Бавария” билан боғлашда давом этаётган миш-мишлар давом этмоқда.
“Мен учун Араухо “Барселона”нинг бугуни ва келажаги эканлигига шубҳам йўқ. У кийиниш хонасидаги етакчилардан бири ва клубимиз келажаги учун асос бўлган одам”, - деди Хави жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга.
2023/2024 йилги мавсумда Рональд Араухо 27 та ўйин ўтказиб, битта гол урган. 24-февраль, шанба куни “Барселона” Испания чемпионати доирасидаги уй учрашувини “Хетафе”га қарши ўтказади.