Кеча «Шўртан» пойтахт йиғинидан ўрин олган ўзининг охирги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Қибрайдаги табиий майдонда «Олмалиқ» билан кечган баҳсда Эдгар Гесс шогирдлари йирик 4:1 ҳисобида зафар қучишди.
Ўйинда Аббос Омонов, Артурас Фоменко ҳамда Павел Соломиннинг иккита голи ғузорликларга йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. «Олмалиқ» сафида эса Зафар Полвонов пенальтидан тўп киритишга муваффақ бўлди. Айтганча, Павел Соломин ҳам ўзининг битта голини пенальтидан урди. Шуни айтиш лозим, учрашувдаги барча голлар иккинчи бўлимда киритилди.
Ўртоқлик учрашуви. 23 февраль.
«ШЎРТАН» - «ОЛМАЛИҚ» - 4:1
«Шўртан»: Павел Леус, Ярослав Крушельницкий, Шавкат Раимқулов, Вячеслав Пономарёв, Александр Востриков, Обид Жўрабоев, Ильнур Хазигалиев, Ботир Қодирқулов, Артуас Фоменко, Павел Соломин, Иброҳим Отахонов.
Захирадан тушганлар: Шукур Жумабоев, Аббос Омонов, Элёр Интизомов, Зоҳид Раупов.