Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

"Реал"нинг энг қиммат трансферлари

Баҳо:
+ | -

Сўнгги маълумотларга кўра, Килиан Мбаппе мадридликлар билан шартнома имзолаган. Бу, албатта, клуб мухлислари учун сўнгги йиллардаги энг узоқ кутилган трансфер, аммо бугун биз "Реал Мадрид"нинг энг қиммат 10 та харидини эслаймиз.

Луиш Фигу, 60 миллион евро

Фигу "қироллик клуби"га 2001 йилнинг ёзида "Барселона"дан ўтган эди. Флорентино Перес агар президентлик сайловларида ғалаба қозонса ва у билан шартнома имзолашга ваъда берди. Ваъда 60 миллион еврога тушди - ўша пайтда бу клуб тарихидаги энг қиммат трансфер эди.

Лука Йович, 63 миллион евро

Мадридликлар сербиялик футболчини 2019 йилнинг ёзида Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубидан сотиб олганди. Ҳужумчи Германияда ўзини кўрсатди, аммо Мадриддаги икки мавсумда атиги 3 та гол ура олди.

Кака, 67 миллион евро

Кака Флорентино Перес президентликка қайтганидан сўнг, "Милан"дан "Реал"га ўтди. Бразилиялик футболчи аллақачон "Олтин тўп"ни қўлга киритган эди, аммо янги клубида ўзининг энг яхши футболини намойиш эта олмади, жароҳатлар унга халақит берди. Мадриддаги тўрт мавсумдан сўнг Кака "Милан"га бепул трансфер орқали қайтди.

Хамес, 75 миллион евро

Хамес Родригес ЖЧ-2014даги ажойиб ўйинидан сўнг Мадридга келди. Клуб унинг учун "Монако"га 75 миллион евро тўлаган. Колумбиялик футболчининг Карло Анчелотти қўл остидаги биринчи мавсуми муваффақиятли ўтди, бироқ италиялик кетганидан сўнг вазият пасая бошлади. Хамес "Бавария"да 2 мавсумни ижарада ўтказган ва 2020 йилда "Эвертон"га текинга кетган.

Зинедин Зидан, 77,5 миллион евро

Мадридликлар унинг учун "Ювентус"га 77,5 миллион тўлаган - ўша пайтда Зизу испанларнинг энг қиммат харидига айланди. У жамоага тўққизинчи марта Чемпионлар лигасини ютишига ёрдам берди, кейин эса турнирда яна учта ғалаба келтирди, аммо мураббий сифатида.

Аурелиен Тчуамени, 80 миллион евро

Мадридликлар 2022 йилнинг ёзида, Каземиро клубни тарк этгандан сўнг, "Монако"дан Тчуаменини сотиб олган эди. Француз афсонавий бразилияликнинг муносиб ўрнини эгаллади.

Криштиану Роналду, 94 миллион евро

Криштиану 2009 йилда "Реал"га ўтган эди. "Олтин тўп" соҳиби ўша пайтда клубнинг энг қиммат футболчисига айланди ва 9 мавсум давомида "Лос-Бланкос" либосида порлади. Бу вақт ичида Криштиану 16 та совринни қўлга киритди ва Мадрид клуби тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди, шунингдек, энг даромадли трансфер – испан клуби унинг “Ювентус”га сотилишидан 117 миллион евро ишлаб олди.

Гарет Бэйл, 101 миллион евро

Уэльслик футболчи 2013 йилда "Тоттенхэм"дан Испанияга кўчиб ўтган ва "Реал Мадрид"нинг рекорд трансфер нархини янгилаганди. У жамоага 5 йил ичида 4 марта Чемпионлар лигасини ютишда ёрдам берди ва ҳужум триосининг ажралмас қисмига айланди.

Жуд Беллингем, 103 миллион евро

Англиялик футболчи ўтган ёзда "Боруссия"дан мадридликлар сафига келиб қўшилганди. У жамоага тезда мослашиб, тўпурарлар орасида етакчига айлана олди.

Эден Азар

Азар Мадрид тарихидаги энг қиммат трансфер ва энг омадсиз трансфер. У 2019 йилда «Челси»дан 115 миллион евро эвазига ўтган эди. Бельгиялик футболчи 4 мавсум давомида 76 учрашувда атиги 7 та гол урган. Унинг клубдаги фаолияти жароҳатлар билан кечган. 2023-йил октябрь ойида Азар фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Киритилди: 20:29, 23.02.2024.
Ўқилди: 1745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.