ФИФА расмий сайти футбол бўйича Олимпиада ўйинларига қуръа ташлаш маросими ҳақида маълумот берди.
Қуръа ташлаш маросими 20 март, чоршанба куни Парижда бўлиб ўтади. Эркаклар ўртасидаги футбол турнирига тўхталадиган бўлсак, Франция, АҚШ, Доминикан Республикаси, Испания, Исроил, Украина, Марокаш, Миср, Мали, Янги Зеландия, Парагвай ва Аргентина терма жамоалари Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишган.
Кейинроқ яна тўртта йўлланма ўйналади. 2024 йилги Олимпиада ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол турнирида 16 та, аёллар ўртасида эса 12 та жамоа иштирок этади.
Аввалроқ матбуотда Килиан Мбаппе ўз уйидаги Олимпиадада иштирок этишни хоҳлаётгани ҳақида ёзган эди. Турнирда ҳар бир жамоа 23 ёшдан ошган 3 нафар футболчини киритиши мумкин.