Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Херард Пике «ПСЖ» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ва «Милан» форварди Марио Балотелли борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Фаолиятимдаги энг аламли мағлубият қайси? «Интер»га қарши Европа чемпионлар лигасининг ярим финалида бой берилган ўйин. Ўшанда биз муносиб мағлубиятга учрадик, деб ўйлайман»
«Ўғлимнинг исми? Кўпчилик буни «Милан» жамоасига боғалмоқда. Аслида эса умуман бунақа эмас».
«Балотелли? Мен уни ва Ибраҳимович ёқимтой йигитлар деб ҳисоблайман. Матбуот ўзи учун қиёфа ясаб олган. Бироқ аслида улар матбуот ёзган даражадаги футболчилар эмас».
«Ибраҳимович «Барселона»да ўзини яхши томондан кўрсатганди. Менга унинг ўйинлари ёқарди. Унинг Гвардиола билан муносабати? Футболчилар ва мураббийлар ўртасидаги муносабат ҳар доим осон бўлмаган. Уларнинг орасидан нима ўтганини билмайман. Энди Ибраҳимович «ПСЖ»да, Хосеп эса «Бавария»да. Охир-оқибат тақдир ҳар доим, сен қандайига муносиб бўлсанг шундай жой беради», дея Пикенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Sky Italia» нашри.