"Ювентус" дарвозабони Войцех Шесни Турин клубини тарк этишни истамаяпти, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.
Манба берган хабарга кўра, дарвозабон Премьер-лига клублари ва Саудия Арабистони чемпионатидан бўлган қизиқишларига қарамай, жамоада қолишни истамоқда.
Шесни 2017 йилнинг ёзида "Рома"дан "Ювентус"га ўтган эди. Унинг "зебралар" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.