Кириш Регистрация

Австралия аёллар терма жамоаси бош мураббийи: «Совуқ ҳаво бизга таъсир қилмайди»

Баҳо:
+ | -

Австралия аёллар терма жамоаси бош мураббийи Тони Густавссон ва ҳимоячиси Аланна Кеннеди кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этиб, Ўзбекистонга қаши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Беш кунлик йиғинимиздан кейин футболчилар жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши ҳолатда. Жамоанинг бугунги машғулотида бунга яна бир марта амин бўлдик. Шундай экан, эртанги ўйин олдидан ҳиссиётларим жуда яхши.

Шуни айтишим мумкинки, футолчилар майдонга чиққанида уларга об-ҳавонинг совуқлиги таъси кўрсатмайди. Аввал улар турли иқлим шароитларида ўйнашган. Мураббийлар штабида илмий ва тиббий ходимлар борки, улар футболчиларнинг шароитга мослашиши учун катта ҳажмдаги ишни амалга оширмоқда. Шундай экан, биз ўйинга яхши тайёрланган ҳолатда бўламиз.

Иккита ўйиннинг ораси яқинлигига тўхталадиган бўлсам, биз бунга кўникканмиз. Австралияга қайтганимиздан кейин имкон қадар футболчиларни жавоб ўйинига тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари, мухлислар билан тўла стадионда ўйнаш шогирдларимга куч беради", — деди мураббий.

"Ўзбекистон яхши савиядаги жамоа. Биз уларни ҳурмат қиламиз. Энг муҳими биз ўйин давомида сабр қилишни билишимиз керак. Охир-оқибат рақибнинг мудофаасини ёриб ўта олишимизга ишонамиз. Энг муҳими ҳисобни очиб олишимиз зарур. Бундай ўйинларда сабр ва ўйин темпи ҳал қилувчи омил бўлади. Биз бунга тайёрмиз", — деди Кеннеди.

Киритилди: 11:58, 24.02.2024.
Ўқилди: 1580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик