Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

ЕЧЛ, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси янги формати ҳақида

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган Европа лигаси ва Конференциялар лигаси қуръаси пайтида УЕФА мавсум-2024/2025дан бошлаб янги форматда ўтказиладиган мусобақалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. Келинг, янги форматга тўхталиб ўтамиз ва уларга кўз-қулоқларимизни ўргатиб борамиз.

1. Ҳар учала мусобақа — Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида 36 тадан жамоа иштирок этади. Улар БИТТА ГУРУҲда иштирок этади. УЕФА бу босқични АСОСИЙ БОСҚИЧ дея атамоқда.

2. Ҳар бир жамоа гуруҳда:

а) Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида — 8та;
b) Конференциялар лигасида 6 тадан ўйин ўтказади.

3. Рақиблар номи қуръа ёрдамида аниқланади. Қуръада эса жамоалар УЕФА рейтинги асосида:

а) Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида — 4та;
b) Конференциялар лигасида 3 та саватга ажратилади.

4. Ҳар бир жамоа ҳар бир саватдаги 2та жамоа билан ўйинларда иштирок этади, жумладан, ўзи жойлашган саватдагилар билан ҳам.

5. Жамоа бир саватдаги рақиблардан бирини ўз уйида қабул қилса, иккинчисининг майдонига меҳмонга боради. Шу тариқа, ҳар бир клуб уйда 4та, сафарда 4 та ўйин ўтказади. Жамоа бир рақиб билан фақат бир марта тўқнаш келади.

6. Асосий босқич қуйидаги муддатда ўтказилади:

а) Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида — сентябрь-январь;
b) Конференциялар лигасида — сентябрь-декабрь.

7. Ўйинлар ҳафтанинг қуйидаги кунлари ўтказилади:

а) Чемпионлар лигаси — сешанба ва чоршанба;
b) Европа лигаси ва Конференциялар лигасида — пайшанба.

8. Яна шундай ҳафталарда ўйин ўтказиладики, ўша ҳафтада фақат ЕЧЛ, бошқа ҳафтада эса фақат Европа лигаси ва Конференциялар лигаси ўйинлари ташкил этилади.

9. Гуруҳ босқичи якунида дастлабки 8 та (1-8-ўринлар) клуб тўғридан-тўғри нимчорак финал босқичига чиқса, охирги 12 та (25-36-ўринлар) клуб учун еврокубоклар мавсуми якунланади.

10. Орадаги 16 та (9-24-ўринлар) клуб дастлаб 1/16 финал босқичида ўзаро тўқнаш келади. Иккита ўйин натижасига кўра ғолиб чиққан жамоалар 1/8 финалда юқоридаги 8 жамоа билан тўқнаш келади.

11. Нимчорак финал босқичдан бошлаб турнирлар классик форматда давом этади: 1/8 финал, 1/4 финал, 1/2 финал ва финал. Финал битта ўйиндан иборат бўлади.

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 15:02, 24.02.2024.
Ўқилди: 1905 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.