Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 3-ўрин учун ўйинни пенальтилар сериясида бой берди

Баҳо:
+ | -

Аскер Халмуратов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси «Ривожланиш кубоги»да бугун 3-ўрин учун майдонга тушди. Ўсмирларимизга Беларусь U-16 терма жамоаси рақиб бўлди.

Жамоамиз биринчи бўлим ўрталарида Даврон Тўлаганов томонидан урилган гол эвазига ҳисобни очган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб мезбонлар мувозанатни тиклашди. Икккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармагач, ғолиб пенальтилар серияси ёрдамида аниқланди.

"Лотерея"да эса омад беларусларга кулиб боқди. Бир футболчимизнинг зарбасини мезбонлар қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси «Ривожланиш кубоги»да 4-поғонани банд этди.

Ривожланиш кубоги, 3-ўрин учун ўйин
Ўзбекистон U-17 - Беларусь U-16 - 1:1.
Голлар: Даврон Тўлаганов, 27 - Максим Сакута, 31
Пенальтилар серияси - 4:5

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:14, 24.02.2024.
Ўқилди: 2137 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик