Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Бразилия футболи Олимпиададан четда...

Баҳо:
+ | -

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Бразилия термаси Париж-2024 ўйинларида иштирок этмайди.

Бразилиялик олимпиячилар КОНМЕБОЛ миқёсидаги саралаш раундида муваффақиятсизликка учрашди. Ҳаммаси Аргентина термасига қарши ўйинда ҳал бўлди. Аслида бу учрашувда бразилияликларни дуранг ҳам қаноатлантирарди, аммо улар ягона гол туфайли Олимпиада йўлланмасини қўлдан бой беришди. Энди бўлажак Олимпиада ўйинларининг эркаклар футболи йўланишида Жанубий Америка шарафини Аргентина ва Парагвай U-23 жамоалари ҳимоя қилади.

Алоҳида таъкидлаш керак, Бразилия футболи 20 йилдан буён Олимпиададан четда қолмаётганди. Қолаверса, бразилиялик олимпиячилар охирги 2та турнирда олтин медаль ютишганди. Париж йўлидаги саралаш босқичига тўхталсак, Бразилия U-23 термаси биринчи босқичда айтарли муаммо сезмади. Яъни Пеле издошлари гуруҳ бос-қичида 3та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этишди: Боливия - 1:0, Колумбия - 2:0, Эквадор - 2:1 ва Венесуэла - 1:3. Бразилияликлар шу тариқа ҳал қилувчи раундга ўтишди. 

Якунда Бразилия, Парагвай, Аргентина ва Венесуэла термалари 2та йўлланма учун яна гуруҳ тизимида кураш олиб борди. Бунда Бразилия олимпия жамоаси аввалига парагвайликларга имкониятни бой берди, кейин венесуэлаликлардан реванш олди. 3-турда эса аргентиналиклар билан бўлган ҳал қилувчи баҳснинг 77-дақиқасида гол қўйиб юбориб, Париж чиптасидан қуруқ қолди. Биринчи босқич ўйин-ларида 2тадан гол ва ассист қайд этган Бразилия U-23 термаси суперюлдузи Эндрик ҳал қилувчи паллада ўзини кўрсатолмади. «Реал»нинг бўлажак вакили жумладан, Парагвай термасига қарши ўйинда бирор самарали ҳаракатни амалга оширолмади, боз устига, ўта тиғиз паллада пенальтидан фойдаланолмади.

Ҳозирга қадар Париж-2024да иштирок этадиган 16та жамоадан 12таси маълум: Франция, АҚШ, Доминикан Республикаси, Испания, Исроил, Украина, Марокаш, Миср, Мали, Янги Зеландия, Парагвай, Аргентина. Апрель ойига белгиланган ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида яна 3та йўлланма тақдирига ойдинлик киритилади. Сўнгги иштирокчи билан эса Осиё ва Африканинг 4-жамоалари ўртасида бўладиган қитъалара «плей-офф» ўйинидан сўнг танишамиз.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:31, 24.02.2024.
Ўқилди: 1425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.