«Реал» фақатгина Килиан Мбаппенинг трансфери билан чекланмоқчи эмас. "Қироллик клуби" «ПСЖ»нинг яна бир футболчисига кўз тикмоқда.
Мадридликлар Ашраф Ҳакимийни ҳам ортга қайтариш борасида иш бошлаб юборган. Аммо "Реал" бу ишни 2024 йилда эмас, 2025 йилнинг ёзида амалга оширмоқчи. Чунки марокашлик футболчининг "Пари Сен-Жермен" билан шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. Натижада Ашраф "Сантьяго Бернабеу"га эркин агент сифатида кўчиб ўтади.
Хабарингиз бор, Ашраф Ҳакимий "Реал" сафида фаолият юритган. 2020 йилда эса 43 миллион евро эвазига «Интер»га сотилганди.
Ҳозир у Луис Энрике бошқарувидаги жамоада муҳим роль ўйнамоқда. Ўнг қанот ҳимоячиси жорий мавсумда 25 та ўйинда иштирок этиб, 4 гол ва 5 ассист муаллифига айланди.
"Mundo Deportivo" тарқатган хабарга кўра, «Реал» ёши ўтиб бораётган Дани Карвахалнинг ўрнини айнан Ҳакимий муносиб тўлдира олишига ишонмоқда. Манбага кўра, Ашрафнинг ўзи ҳам Мадридга қайтишга қарши эмас.
Transfermarkt портали марокашлик ҳимоячини 65 миллион еврога баҳолаган.