Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Футбол учрашувлари пайтида мухлисларнинг ўзини тутиши борасида Маданият ва спорт ишлари вазири буйруғи эълон қилинди

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2013 йил 22 февралдаги 162-сонли буйруғи билан «Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»  буйруғи чиқди. Бу ҳақда «Lex.Uz» сайтида батафсил маълумот берилган.

Унда мухлисларнинг спорт иншоотларига киришдаги турли тартибдаги қоидаларга амал қилиши кўрсатиб ўтилган. Буйруқда  мухлисларнинг стадионга байроқ ва пластик карнай-сурнайлардан фойдаланиш тартибигача аниқ тансифларга бўлиб чиқилган.

Буйруқ уч бобдан (боблар таркибида жами 15та банд кўрсатиб ўтилган) иборат бўлиб, «Спорт иншоотига кириш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиши», «Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиши» ва «Футбол бўйича спорт мусобақаларининг якунига етганидан кейин томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини қандай тутиши» каби бобларни ўз ичига олади.

Қуйидаги ҲАВОЛА орқали буйруқнинг тўлиқ матни билан танишиб олишингиз мумкин бўлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:39, 25.02.2013.
Ўқилди: 7273 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик