Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Андижон» охирги назорат учрашувини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун «Андижон» янги мавсум учун тайёргарлик жараёнидаги охирги ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Олдин хабар берганимиздек, спарринг-рақиб «Динамо» клуби бўлди.

Ўйин олдидан ёмғир ёғишни бошлади ва футболчилар учрашувни айнан ёмғир остида ўтказдилар. Лекин бу ҳолат жамоаларга у қадар ҳалақит қилгани йўқ. Дарвоқе, учрашув «Одил Жуниор» номидаги футбол академияси сунъий майдонида бўлиб ўтди.

Ўйин жуда қизиқарли ҳамда кескин ҳужумларга бой ўтди. «Андижон» футболчилари баҳс бошиданоқ ташаббусни ўз қўлига олиб, рақиб дарвозаси олдида бирин-кетин хавфли ҳужумларни уюштира бошлади. Футболчилар ўйиндан-ўйинга анча шаклланиб бораётгани бугунги беллашувда яққол кўринди ва албатта ижобий ҳолат.

Учрашув давомида надижонликларда гол уриш учун жуда қулай имкониятлар бўлди. Лука Згурский, Шерзод Эсанов, Фарҳод Соҳибжонов ва яна бошқа ўйинчиларнинг зарбалари жуда хавфли чиқди. Гоҳида дарвозабон маҳорат кўрсатди, яна баъзида дарвоза устуни уларни голдан сақлаб қолди. Айрим ҳолатларда эса тўп дарвозанинг шундоқ ёнгинасида ўтиб кетаверди.

Ҳа, рақиб жамоада ҳам айрим ҳолатларда имкониятлар кўзга ташланди. Аммо ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз ўз вақтида реакция кўрсата олдилар. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Ёмғир ёғиб турганига қарамасдан футболчилар майдонда тиним билмадилар. Бу худди Суперлиганинг расмий мақомдаги ўйини каби кечди, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Қолаверса, учрашувни томоша қилиш учун бир қанча мутахассислар ҳам келишди. Чунки баҳс ўртоқлик мақомида бўлсада, қизиқиш анчагина эди. Шунингдек, майдон эгаси, ЎФА биринчи вице-президенти Одил Аҳмедов ҳам ўйинни бевосита стадионда кузатиб борди.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 19:02, 25.02.2024.
Ўқилди: 988 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3913]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2057]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1923]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1913]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1695]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1632]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1592]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1570]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1398]

"Манчестер Юнайтед" АПЛда кучли учликни деярли қувиб етди [1345]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.