Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо синган бармоқ рентгенограммаси суратини жойлаштирди.
“Бугунги 200-ўйиним шундай якунланди. Хабарларингиз учун раҳмат”, - деб ёзди Рабьо ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, 26-тур доирасидаги “Фрозиноне” билан ўйиннинг биринчи бўлимида (3:2) Рабьо жамоадоши Бремер билан тўқнашиб кетган, натижада у жароҳат олиб, кейин алмаштирилган эди.