«Суонси» футолбчиси Мичу Англия лига кубогидаги ғалабадан сўнг жамоа устози Михаэль Лаурдрупдан «Суонси»да қолишини сўраганини айтди.
«Мен Михаэльнинг олдига бордим ва «Биз билан қолинг, энди Европада ўйнаймиз» дедим. Бошқа клублар уни ўзларига жалб қилишлари аниқ. У жуда яхши мураббий ва буни исботлади. Жамоа билан яхши ишлади. Умид қиламанки, у биз билан қолади.
Биз каби жамоалар учун бирор мусобақада ғолиб бўлиш қийин бўлишига қарамай, жуда тез ўсдик. Энди Европада ўйнашимизни эътиборга оладиган бўлсак, янги футболчиларни таркибимизга қўшиб олишимиз ва янада кучли жамоага айланишимиз мумкин»дейди футболчи.