Франциянинг «ПСЖ» клубига бориб қўшилаган Девид Бекхэм кеча парижликлар таркибида дебют қилгани ҳақида айтиб ўтган эдик. Футболчи ўзининг Эйфил минораси жойлашган шаҳар шарафини ҳимоя қилувчи жамоаси ҳақида илк таассуротларини билдирди.
«Бу катта ўйин бўлди, Франциядаги энг каттаси десак ҳам бўлади. Мен бироз ҳаяжонландим, чунки ҳар доим ҳам биринчи учрашув осон кечмайди. Лекин сен таркибга қўшилишинг билан жамоадошларинг гол урса, барчаси ўтиб кетади.
«Марсэль» олдинроқ яқин тақибчи «Лион»ни мағлуб этган эди, шунинг учун уларни енгишимиз зарур эди.
Мен Франция чемпионатида иштирок этадиган жамоалар ҳақида «МЮ» ва «Реал» таркибида тўп тепган вақтимда маълумотга эга бўлган эдим. Лига жуда ажойиб.
Етти ҳафтадан буён майдонга тушганим йўқ ва ҳали ўзимининг энг яхши ҳолатимда эмасман. Шундай бўлишига қарамай, ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман.
Тил масаласига келадиган бўлсак, мен аввалроқ келишим керак эди, лекин тез орада француз тилини ўрганишни бошлайман»,- дейди футболчи.