Кеча "Насаф" жамоаси Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди. унда "Насаф" жамоаси 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Аммо ўйинни томоша қилишга келган мухлислар стадионга киритилмади. Бундан мухлислар хафа бўлишди.
Аслида назорат учрашуви ўтказилиши тўғрисида биз яъни voha.uz сайти ходимлари ўтган куни хабардор бўлган эдик. Учрашув эски "Меҳнат" стадионида соат 12:00 да бошланиши керак эди. Аммо жамоа мураббийлари учрашув бошланишига бир соат қолганда, "Насаф" Марказий стадиони ёнидаги машғулотлар майдонига кучиришди. Бунга сабаб, биринчидан ушбу учрашув норасмий эди, иккинчидан учрашув фақат мураббийлар учун чемпионат олдидан айрим ўйинчиларни кўздан кечириб олиш бўлган.
Сайтимиз номидан эрталаб, учрашув вақти ва жойи тўғрисида маълумот тарқатдик. Ўз ўрнида мухлислар ҳам "Меҳнат" сатдионига боришган. Тўғри, бизга тезда учрашув жойи ҳақида аниқ маълумот берилди. Аммо бу вақтда хабарни кўпчилик мухлислар ўқиб чиқишган эди.
Учрашув ўтказиладиган янги жойда мухлисларнинг томоша қилиш учун шароит йўқлиги сабабли, майдонга мухлислар қўйилмаган. Бундан мухлислар ўртасида норозилик юзага келди. Бундан хабар топган клуб раҳбарияти имкон даражасида мухлисларни майдонга яқин жойдан томоша қилишга рухсат берган.
Айнан учрашув натижасига тўхталадиган бўлсак, бу бир оддий назорат учрашувидир, бундан "Насаф" мухлисларини фожеа ясамаслигини сўраган бўлардик. Бу - мураббийнинг оддий "муғомбирлиги" ҳам бўлиши мумкин. Қолаверса, олдинда муҳим расмий учрашув турибди. Ана шу учрашув натижасига қараб жамоа салоҳиятига баҳо берсак ўринли бўлар эди. Биз ҳам Сизлардек мухлислармиз, жамоамизни ҳар-бир ютуғи ва муваффақиятсизлиги учун ҳеч қвчон бефарқ эмасмиз. Шунинг учун барчангизни 2 март куни севимли "Насаф" жамоамизни самимий қўллаб-қувватлашга таклиф этиб қоламиз.
www. voha.uz - футбол мухлислари сайти бош маъмури - Ренат Эрназаров