Швеция футбол ассоциациясининг расмий сайтида Жон Дал Томассон Швеция терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлгани ҳақида маълумот эълон қилинди.
Даниялик ўз вазифасини 1 мартдан бошлайди - унинг шартномаси ЖЧ саралаш босқичигача - 2026 йилгача мўлжалланган.
Унда жаҳон чемпионатига чиқилгандан сўнг шартнома муддатини узайтириш банди мавжуд. Март ойида Томассон бошчилигида Швеция терма жамоаси Португалия ва Албанияга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади.