Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Ёдингизидами? 2007 йилги Англия Лига Кубогида порлаган «Арсенал» футболчилари

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» таркибида учта ўсмир «Челси»га қарши Карабао кубоги ғалабаси пайтида майдонга тушди, бу натижани аввал, 2007 йилда «Арсенал» қайд этганди.

«Канонирлар» ёш истиқболлиларга имконият бериш борасида бой тарихга эга ва бу, албатта, 2006-07 йилги Лига Кубогида ҳам шундай бўлган.

Биз 2007 йилги Лига кубоги финалини ёдга олдик ва ўйинни бошлаган «Арсенал»нинг 21 ёшгача бўлган беш нафар футболчиси ҳақида сўз юритамиз.

Тео Уолкотт

Уолкотт атрофидаги шов-шувлар ўша пайтда ҳамманинг эътиборида эди. 16 ёшида «Саутгемптон»да ўз маҳоратини кўрсатганидан сўнг, «Арсенал» 2006 йилда дарҳол уни сотиб олди.

У 2007 йилги Лига кубоги финалида ажойиб зарбаси билан ҳисобни очганди аммо, Дрогба ўйинни буткул «Челси»нинг фойдасига ҳал қилиб берди.

Ушбу финалда «Арсенал» ёшлари қанчалик ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилмасин, Дрогбанинг дубли эвазига «Челси» Лига Кубоги ғолибига айланди.

Theo Walcott received shock England call-up 10 years ago... but what has  happened to the star now struggling with Arsenal? | Daily Mail Online

Бироқ, финалда мағлубиятга учраганига қарамай, Арсен Венгер ўша пайтда жуда кўп ёш футболчиларга имконият бергани учун кўплаб мухлис ва мутахассислар олқишига сазовор бўлди.

Қайсидир маънода, Уолкоттнинг карераси Оуэнникини эслатади. Иқтидорли вингернинг фаолиятида жароҳатлар жуда катта минусга ишлади.

Умуман олганда, у клуб сафида 397 та ўйинда майдонга тушиб, 108 та гол урган. Эҳтиёткорлик билан ўйлаб, у 2023 йилда 34 ёшида нафақага чиқишга қарор қилди.

Денилсон

2006 йилда «Сан-Паулу»дан Лондонга кўчиб ўтган Денилсон тез орада «Арсенал»нинг 2006-07 йилги Лига кубоги мусобақасида ўзи учун ном қозонди.

Denilson (Arsenal). West Bromwich Albion 0:2 Arsenal

Бразилиялик ярим ҳимоячи «Арсенал»да 7 йил фаолият олиб борди ва шу вақт ичида 153 та ўйинда майдонга тушди. 2013 йилда «Арсенал»дан кетганидан сўнг, у кейинги йилларининг кўп қисмини Бразилияда ўтказди.

Арманд Траоре

2007 йилги Лига кубоги финалида «Челси»га қарши майдонга тушганда қанот ҳимоячиси эндигина 17 ёшда эди. Умуман олганда, Траоре 2012 йилда қўйиб юборилгунга қадар клуб сафида 32 та ўйинда майдонга тушди.

Бугунги кунга келиб, Траоре ҳали ҳам Венгер ҳақида ёрқин сўзлар билан гапиради, айниқса франтсузнинг ўша пайтдаги руҳий саломатликка ёндашуви ҳақида.

Armand Traore (Arsenal). West Bromwich Albion 0:2 Arsenal

«Арсенал»дан кейинги фаолиятида Траоре «КПР», "Ноттингем Форест", "Чайкур Ризеспор" ва "Кардифф Сити" клубларида ўйнади, аммо бу клубларнинг ҳар бирида доимий ўйинчи сифатида ўзини намоён қилиш учун курашган. Кейин у 2020 йилда 31 ёшида футболдан кетишга қарор қилди.

Сеск Фабрегас

Шубҳасиз, Премер-лига тарихидаги энг истеъдодли футболчилардан бири. Фабрегас «Арсенал»даги дастлабки кунларидан-оқ ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.

Cesc Fábregas: "No he pensado en cambiar de equipo" - AS.com

Ушбу рўйхатдаги футболчилар ичида Фабрегас, албатта, энг муваффақиятли мартабага эга бўлди. Клуб ва терма жамоадаги фаолиятида жами 16 та совринни қўлга киритган испаниялик плеймейкер деярли таклиф қилинган ҳамма нарсани ютиб олди.

Абу Диаби

Мартин Киоун Диаби ҳақида: "Абунинг ўйинлари худди Патрик Виейраникига ўхҳаб кетарди, унда ўзига хос қобилият бор эди".

Abu Diaby (Arsenal). Tottenham Hotspur 2:2 Arsenal

Жароҳатлар туфайли Диабйнинг энг яхши формасини кўра олмаганимиз жуда ачинарли. Фаолияти давомида у 1747 кун жароҳатда бўлган, бу 4,7 йилга тенг.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 09:00, 27.02.2024.
Ўқилди: 3266 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.