"Ал-Ҳилол" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш ўтган ёзда, ҳали "Вулверхэмптон" футболчиси бўлганида Европанинг учта топ-клубига ўтишга яқин қолганини тан олди.
“Мен учта клубга ўтишга яқин эдим, аммо барча вариантлар муваффақиятсизликка учради. Натижада ҳафсалам пир бўлди ва "Ал-Ҳилол"га ўтишга рози бўлдим. Номларни айтмоқчи эмасман, лекин "Барселона" энг реал вариант эди, ОАВ хабарлари ёлғон эмас эди. "Арсенал"да бўлгани каби ҳаммаси яқин эди. Ўшанда менга Англиядан ташқаридаги бошқа клуб қизиқиб қолганди", - дея Невеш сўзларини келтиради O Jogo.
26 ёшли Невеш ўтган ёзда товон пули сифатида 55 миллион евро эвазига "Ал-Ҳилол"га ўтган эди.