Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Пахтакор» ОЧЛни ғалаба билан бошлади!

Баҳо:
+1 | -
Foto: pakhtakor.uz

"Пахтакор" мавсумни ғалаба билан бошлади. Ушбу ўйиндаги натижа бутунлай бошқача — "Пахтакор" учун салбий бўлиши мумкин эди. Натижанинг бундай кўриниш олишида иккала жамоа дарвозабонлари бош сабабчи бўлишди.

Мавсумнинг илк ўйини бўлгани учун бўлса керак, ўйиннинг биринчи ярми нурсиз ўтди. Ҳар иккала жамоа вакиллари олдинга интилишда шошишмади. Мурод Исмоилов таъкидлаганидек, меҳмонларнинг тартибли ўйинига мезбонлар ҳам унчалик таваккалга асосланмаган ўйин таклиф қилишди. Фақатгина бўлимнинг энг сўнгги дақиқасида Станислав Андреев дарвозабон билан бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади: тўп посбонга тегиб, майдон ташқарисини тарк этди.

Иккинчи бўлимда ўйин суръати ошди. Ўйинда ғалаба қозониш учун Мурод Исмоилов таваккал қилишга мажбур эди. Майдон эгалари ижросида комбинацион бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда ҳужумлар уюштирила бошланди. Ташаббус "шерлар" томонига ўтаётгандек кўринган вазиятда даммаликлар битта ҳужум уюштиришдию, пенальти ишлашди. Кахи Махарадзе жарима майдончаси ичида тўп учун курашда кеч қолди ва рақибнинг йиқилишига сабабчи бўлди. Кореялик ҳакам Ким Чжонг Хёк иккиланиб ўтирмасдан пенальти белгилади. Кеча матбуот анжуманида иштирок этган араб футболчиси Яҳё аш-Шеҳрийнинг зарбасини эса Александр Лобанов ишонч билан эгаллаб олди.

Лобанов ўша заҳоти тўпни олдинга тепиб берди, тўп учун курашда эса меҳмон ҳимоячиси Игорь Сергеевга нисбатан қўполлик ишлатди. Ўша пайтда ўрнини Ойбек Қиличевга бўшатиб бериши керак бўлган Шерзодбек Каримов бош мураббийдан жарима зарбасини амалга ошириш учун рухсат сўради. Унинг чиройли услубда йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қолди.

Лобанов "Пахтакор"ни муқаррар голдан қутқарган бўлса, "Ал-Иттифоқ" дарвозабони Ас-Субайий ўз дарвозасига киритилган голга бош айбдор бўлди. Козак дарвозагача 30 метрлар чамасидан кучли зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олаётгандек кўрингандек эди. Шунга қарамай, эндигина захирадан майдонга тушган Абдухолиқов дарвозабон олдига югуриб бораверди ва кутилмаганда совғага эга бўлди. Дарвозабон тўпни икки қўллаб ушлаб олганига қарамай, тўп унинг тиззасига тегиб, унинг назоратидан чиқиб кетди ва уни Темурхўжа дарвозага йўллади! 1:0.

Тартибли дея эътироф этилган "Иттифоқ" энди таваккал қилиб, олдинги интилишга мажбур эди. Ўз навбатида мезбонларда қарши ҳужум учун имкониятлар пайдо бўлди. Абдухолиқов ана шундай қарши ҳужумларнинг бирида ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага ўткир бурчак остидан зарба йўллади. Ҳимоячи сўнгги паллада дарвоза устуни ёнида тўпни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди.

Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган энг сўнгги — 4-дақиқада "Ал-Иттифоқ" футболчилари фақатгина омадсизлик туфайли ҳисобни тенглаштира олмадилар. Белгиланган жарима тўпини футболчи чиройли амалга оширди ва ҳужумчилардан бири бош билан яхши зарба берди. Лобанов бу вазият бироз эсанкираб қолди ва уни голдан фақат дарвоза устуни қутқариб қолди. Қайтган тўпни араб футболчиси яна дарвозага йўллади, бу сафар тўп меҳмон ҳужумчиларидан бирига тегиб майдонга қайтди.

"Пахтакор" қийин, аммо муҳим ғалабага эришди. Бунда, Мурод Исмоилов истаганидек, омад ва дарвозабоннинг ўрни катта бўлди.

Ўйиндан кейин ишқибозлар "Пахтакор" футболчилар олқишлар билан кузатиб қўйишди. Улар ҳам стадионга келганларга миннатдорчилик билдиришди.

ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ. "В" ГУРУҲИ. 1-ТУР.
"ПАХТАКОР" - "АЛ-ИТТИФОҚ" (Саудия Арабистони) - 1:0 (0:0)
Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (73)

"Пахтакор": Александр Лобанов, Акбар Исматуллаев, Жора Оганесян (Темурхўжа Абдухолиқов 72), Шерзодбек Каримов (Ойбек Қиличев 64), Игорь Сергеев (Аббосбек Махсталиев 90+2), Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов, Дилшод Шарофетдинов, Станислав Андреев, Владимир Козак.
"Ал-Иттифоқ": Файз ас-Субайий, Али аз-Зубайдий, Карлос Сантос де Хесус, Мажид Рафа ал-Амрий,Яҳё аш-Шеҳрий, Замил ас-Салим, Аҳмад Муборак (Принц Таго 89), Ҳассан Кадиш Маҳбуб, Аҳмад Валибий (Али Аҳмад аз-Зақан 71), Юсуф ас-Салим, Султон ал-Барган.
Ноаниқ пенальти: Яҳё аш-Шеҳрий (62)
Огоҳлантиришлар: Акбар Исматуллаев (23), Дилшод Шарофетдинов (78), Александр Лобанов (88) — Аҳмад Муборак (20), Мажид Амрий (29), Яҳё Шеҳрий (50), Замил ас-Салим (77)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:07, 26.02.2013.
Ўқилди: 7273 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.