Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Испания кубоги. «Реал» финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Испания кубогининг ярим финали жавоб учрашувида «Реал» Каталонияда «Барселона» меҳмони бўлиб ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг дастлабки қисми сўнгги ўйинлардан фарқ қилган ҳолда «Барселона»нинг устунлиги билан бошланди. Жамоаларнинг сўнгги тўқнашувларига эътибор қаратадиган бўлсак, Моуриньонинг «Реал»и кўпроқ дастлабки дақиқаданоқ рақиб жарима майдонида босим уюштиришга ҳаракат қиларди. Бироқ бу сафар «Барса» ўйинни фаол бошлади. Бунинг натижасида ўйиннинг бошидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ Мессининг зарбаси сал ноаниқ кўриниш олди.

«Реал» эса асосий эътиборини қарши ҳужумларга қаратаётганди ва айнан шундай ҳужумларнинг бирида Роналду Пике билан жарима майдонида ёлғиз ҳолатда қолиб кетди. Пике бу вазиятда техник хатога йўл қўйди ва Роналдуни чалиб йиқитди. Пенальти. Пенальтини эса Роналдунинг ўзи аниқ амалга оширди.

Айнан мана шу гол ўйин тизгинини бутунлай ўзгартириб «Барселона» гол уриш учун олдинга ташланарди.  «Реал» эса энг хавфли қуроли саналган қарши ҳужумларда рақибни жазолашга уринарди. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлим ҳам биринчи бўлимнинг иккинчи қисми сценарийси асосида кечди. «Барселона» ҳимояланаётган «Реал» дарвозаси олдида нажот излаган бўлса, «Реал» ҳар бир қарши ҳужумини хавфли вазият билан якунларди. Айнан шундай қарши ҳужумларнинг бирида ҳисоб йириклашди. «Барселона»нинг навбатдаги ҳужумларидан бирини бартараф этган Сами Хедира тўпни олисга тепиб юборди. Бу тўп Ди Марияга келиб тушди. Пуйол билан битта ўзи майдон марказидаг жарима майдонига қадар етиб келган футболчи бир ҳаракат билан Пуйолни хато қилишга мажбур қилди, зарба берди. Пинто зарбани бартараф этганди. Бироқ тўпга биринчи бўлиб етиб келган Роналда бу вазиятда деярли бўш турган дарвозани осонлик билан ишғол қилди.

Иккинчи голни ўтказиб юборгач, энди «Барселона» ҳужумлари ҳам камайиб қолди. Шундоғам рақиб ҳимоясини ёриб киришга қийналаётган жамоа рақиб жарима майдонида деярли ҳеч нарса қила олмасди. Қайтанга «Реал» навбатдаги ҳужумларининг бирида ҳисобдаги фарқни янада йирик кўринишга олиб келди. Биринчи ўйинда қаҳрамон бўлган Рафаэл Варан бурчакдн ошириб берилган тўпни баланд сакраган ҳолда боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди — 0:3.

Анчадан буён «Барселона» бу ҳисобда «Реал»дан ютқазмаётганди. Натижада жамоада янада тушкун ҳолат кузатилиб кетма-кет қарши ҳужумлар ўтказиб юборилди. Бироқ «Реал» бошқа бу имкониятлардан фойдалана олмади. Учрашувнинг асосий вақти тугаб бораётган бир пайтда Хорди Альба Иньеста томонидан етказиб берилган тўпни голга айлантирди. «Барселона»нинг ўйин сўнггидаги чиройли комбинацияси жамоани йирик ҳисобдаги ғалабадан қутқариб қолди ҳолос.

Натижада «Реал» икки ўйин ҳисоб-китобига кўра финал йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи финалчи номи эртага маълум бўлади.

Испания кубоги
1/2 финал
Жавоб учрашуви

БАРСЕЛОНА – РЕАЛ 1:3 (0:1)
Голлар: Альба (89) — Роналду (13, пенальти, 57), Варан (68), .
Барселона: Хосе Пинто, Дани Алвес, Пуйоль, Пике, Альба, Фабрегас (Вилья, 59), Бускетс, Хави (Алькантара, 74), Иньеста, Педро (Тельо, 71), Месси.
Реал Мадрид: Диего Лопес, Арбелоа, Рамос, Варан, Коэнтрау, Алонсо (Эссьен, 84), Хедира, Ўзил (Пепе, 78), Ди Мария, Игуаин (Кальехон, 71), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Пике (13), Арбелоа (38), Пуйоль (41).
Дастлабки учрашув – 1:1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:02, 27.02.2013.
Ўқилди: 20371 марта.
Фикрлар: 169 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2709]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2310]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1819]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1706]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1675]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1605]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1486]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1461]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1346]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.