Томас Тухель "Барселона"да ишлашга очиқ.
Аввалроқ, мавсум якунида "Бавария"ни тарк этадиган германиялик мутахассис Каталония клубининг шорт-листига киритилгани маълум бўлганди.
Журналист Кристиан Фалькнинг сўзларига кўра, Тухель "Барселона" билан ишлашни истисно қилмайди, аммо унинг устуворлиги - Премьер-лига. Хусусан, немис мутахассисиси “Манчестер Юнайтед”да ишлашни истайди.
Шунингдек, "Барселона" Ханс-Дитер Фликни тайинлаш масаласини жиддий ўйлаётгани қайд этилган.