"Барселона" мавсум охирида Nike билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин.
Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби Америка бренди билан муносабатларини тугатишга яқин турибди.
Агар Nike билан шартнома бекор қилинса, "Барса" ўз бренди остида тўпламлар ишлаб чиқаришга мойил. Бу клубнинг барча спорт кийимларини ишлаб чиқарадиган BLM компанияси орқали амалга оширилади.
Шу билан бир қаторда, клуб тўпламларни ишлаб чиқаришда ёрдам берадиган номаълум йирик трансмиллий корпорация билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Якуний қарор март ойида қабул қилиниши керак, аммо манбалар қарор кейинги ҳафтада қабул қилиниши мумкинлигини айтишган. Nike билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришиш имкониятлари жуда паст.