Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония - Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Пиццанинг футболга қандай алоқаси бор?

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг кўпгина давлатларида 9 февраль - Халқаро пицца куни сифатида байрам қилинди.

Қуйида мақолада унинг нима учун футбол оламида машҳурлиги хусусида сўз юритади. Ва нафақат, пицца, балки пирог ҳамда шунга ўхшаш егуликлар билан боғлиқ қизиқарли воқеалар эсга олинади.

Очлик эълон қилиш

Ўтган йилнинг 20 мартида Туланинг «Aрсенал» клубининг Григорий исмли ашаддий мухлисларидан бири севимли жамоасининг беш ўйиндан бери ғалаба қозонмаган сериясига норозилик билдириш мақсадида очлик эълон қилган эди. «Тўпчилар» лагери содиқ мухлиснинг аҳволидан хавотирда эди ва жамоа ҳужумчиси Кирилл Панченко бутун жамоа номидан унга пицца тақдим этди. Григорий буни қабул қилишдан бош тортди, аммо барибир муаммо ҳал бўлди, чунки «Aрсенал» кейинги турда «Уфа»ни мағлуб этди.

Писарский ва Шоу шоуси

Ўтган йилнинг ноябрида, «Оренбург» сафида «Краснодар»га қарши баҳсдаги хет-тригидан сўнг, ҳужумчи Владимир Писарский нақ футбол майдонида пицца еб кўрди. Уни Владимирга жамоа маъмурий штаб-квартирасининг бир вакили берганди. Ва шу аснода ҳужумчи бошқа жамоадошларини ортда қолдиришни ўйлаган экан. Яъни «Оренбург» футболчилари уларга тортиқ этилган пиццаларини ўйиндан сўнг кийиниш хонасида паққос тушириб қоларкан. Бироқ Писарский кейинчалик пицца унинг яхши кўрган таомлари рўйхатида йўқлигини тан олди.

125 кг. вазнли инглиз дарвозабони Уэйн Шоу ўзининг қуйи лига жамоаси «Саттон Юнайтед»нинг Лондоннинг «Aрсенал» жамоасига қарши кубок ўйинида пирог ейиши билан шоу кўрсатди ва бутун дунё бўйлаб шуҳрат қозонди. Бу футбол майдонининг ўзида эмас, захира ўриндиғида содир бўлди. Ва бу ҳазил Шоунинг 2 ойга дисквалификация ҳамда 375 фунт жаримага тортилишига сабаб бўлди. Гап шундаки, битта букмекерлик концерни ушбу ўйин давомида пирогни Саттон ейиши эҳтимоли учун катта пул тиккан эди... Бу ғалати тасодиф эди.

Гвардиола ва Моуриньо

Хосеп Гвардиола «Манчес­тер Сити»га келгач, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатига салбий таъсир кўрсатади деб уларнинг рационидан пиццани чиқариб ташлаган. Бироқ, сов­ринларни қўлга киритгандан кейин истиснолар бўлди. Мисол учун, 2021 йилнинг май ойида Премьер-лига чемпионлигини нишонлагандан сўнг, Гвардиола ўша кечанинг унга энг ёққан қисми пицца келганида бўлганини айтди. Чунки у аралаш-қуралаш спиртни ичимликлардан кейин айни муддао бўлганди.

Жозе Моуриньога келсак, у пицца масаласида Гвардиоладан бошқачароқ ҳаракат қилган. 2022 йилнинг августида «беназир» Италия чемпионатининг 1-турида «Салернитана» устидан қозонилган ғалаба (1:0) учун «Рома» футболчилари ва клуб ходимларига 60 дона пицца сотиб олди. Тахминан бир йил аввал Моуриньо поездда пицца истеъмол қилаётгани ва «кола» ичаётгани видеога тушиб қолганди. Ўшанда у «бўрилар» 4:0 ҳисобида мағлуб бўлган «Салернитана»га қарши меҳмондаги ўйиндан қайтаётган эди. Яъни, Моуриньо негадир бу жамоани пицца билан боғлаган.

862 609та пицца ва футболдаги «пиццагейт»

2023 йилнинг сентябрида Лондоннинг «Челси» клуби жиддий муаммоларга дуч келди. «Domino~s Pizza» компаниясининг Британия бўлими эса бу ҳақда ҳазил қилишга журъат этди. «Челси» гол ура олмаган яна бир ўйиндан сўнг («кўклар» «Aстон Вилла»га ютқазганди), ўша пиццерия «Челси» сўнгги голини урган вақтдан (30 августдан) 25 сентябргача мижозларга тахминан 862 609 дона пицца етказиб беришга муваффақ бўлганлиги билан мақтанди. 2004 йилнинг октябрида «МЮ»нинг «Aрсенал»га қарши ўйинидан кейин «Пиццагейт» ёки «Буфетдаги жанг» деб номланган футбол бўлиб ўтди. «Олд Траффорд» туннелидаги кимдир сэр Aлекс Фергюсоннинг юзига бир бўлак пицца улоқтирган. Ўшанда Криштиану Роналду «МЮ»да ўйнаётган ва у Лионель Месси каби пицца билан нормал муносабатда бўлгандек эди. Шунингдек, Премьер-лиганинг 2015|2016 йилги мавсумида ўз ўйинчиларига Раньери мунтазам пицца бериб келган ва бу «Лестер»нинг чемпионлик мавсумининг диққатга сазовор атрибутларидан бири эди.

«Кечирасиз, «пирожки»

Ва ниҳоят, ўша машҳур «Кечирасиз, «пирожки» мемига келдик! Россиялик футболчилар кўпинча ўйинлардан ке­йин ОАВга интервью беришдан бош тортгани учун тан­қид қилинади. Улар ҳаттоки микст-зонадан ўтаётганда ҳам, журналистларга бир-икки дақиқа вақт ажратишмайди. Аммо янада қизиқарли ҳодисалар ҳам мавжуд. Масалан, 2012 йилнинг октябрида «Рубин» ярим ҳимоячиси Александр Рязанцев «Амкар»га мағлуб бўлгач, микст-зонадан ўтаётиб, журналистлардан қисқа ва лўнда ибораси билан узоқлашганди: «Кечирасиз, пирожки». Ва у чиндан ҳам йўлда «пирожки»сини еб кетаётганди. Ўша пайт­да Рязанецев, бу ибораси орқали «Барселона» дарвозасига «Камп Ноу»даги афсонавий голи билан бир қаторга чиқишини билганида, жимгина келиб, саволларга жавобини бериб кетармиди?...

 Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:25, 01.03.2024.
Ўқилди: 1187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.