2023 йилги мавсумда Суперлига учрашувларини жами 29 нафар рефери бошқариб борди. Тоза ўйин вақтининг фоиз кўрсаткичларини ҳисоблашда Лига 5 ва ундан кўпроқ учрашувда ишлаган ҳакамларни танлаб олди.
Улар орасида Илгиз Танташев етакчиликни сақлаб қолди. 13 та беллашувда ишлаган рефери деярли 58 фоиз кўрсаткич қайд этган. Беллашувлар турли кайфият ва шароитларда ўтиши аниқ. Бироқ унга ҳакамлар таъсирини инкор қилиб бўлмайди. Мазкур статистика нисбий аҳамият касб этса-да, якунда Танташев фаолият олиб борган учрашувларда футбол ўйнаш учун кўпроқ имконият бўлганини тушуниш мумкин.
9 та учрашувда ишлаган Рустам Лутфуллин бу борада энг паст натижа кўрсатди — 49,4 фоиз. Қолган барча реферилар минимум 50 талик кўрсаткичга илина олган. Шунингдек, Акобир Шукуруллаев (54,3), Аскер Нажафалиев (54), Азиз Асимов (53,8), Аҳрол Рисқуллаев (53,8), Абдурашид Худойберганов (52,7) Равшан Абдувоҳидов (51,8), Комил Расулов (50) кабилар юқорида айтилганидек 50 фоиздан юқорироқ натижа қайд этган.
Лига мусобақалардаги интенсивликни ошириш, футболчилар, мураббийлар ва ҳакамларни тоза ҳамда соғлом футболга бўлган интилишларини рағбатлантириш, антифутболга қарши турли ё‘синларда курашиш устида ишламоқда. Шундан келиб чиқиб, мазкур статистика бўйича энг яхши натижа қайд этган Илгиз Танташев Лига томонидан моддий рағбатлантирилади.