Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Мбаппенинг укаси "Реал"га керакми?

Баҳо:
+ | -

Яқинда Килиан Мбаппе Франция президенти Эммануел Макрон, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал-Тани ва “ПСЖ” президенти Носир Ал-Хелайфи билан кечки овқатланди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳужумчи учрашув давомида ўз келажаги борасида ҳали бир қарорга келмаганини айтган. Лекин ҳаммага маълумки, барча йўллар Мбаппени Мадридга олиб боради.

El Chiringuito TV эфирида айтилишича Килианнинг онаси унинг 17 ёшли укаси Этан Мбаппени ҳам ўзини билан олиб кетишни сўраган. Клуб раҳбарияти эса бунга рухсат берган. Бугун эса Мбаппенинг укаси “Реал”га қай даражада мос келишини кўриб чиқамиз.

Этан ҳақиқатан ҳам истеъдодли. У марказий ва баъзан таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнайди. Этан 15 ёшида "ПСЖ" сафида дебют қилган: у ЖЧ-2022 доирасида парижликларнинг ўртоқлик учрашувида (2:1) захирадан майдонга тушган ва ҳаттоки ҳал қилувчи голга муаллифлик қилганди.

Этан 53 минг кишилик кичик шаҳарчада катта бўлган ва "Бонди" академиясида футбол ўйнашни бошлаган. Ака-ука Мбаппеларнинг отаси Уилфрид маҳаллий клубга 20 йилдан ортиқ мураббийлик қилган ва иккала ўғлини бир вақтнинг ўзида у ерга юборган.

2017 йилнинг ёзида “ПСЖ” Килиан учун 180 миллион еврони аямаганди. Ўшанда унинг сафига 11 ёшли Этан ҳам киритилган эди. У 13 ёшлилар жамоасида ўйнаган ва катталар гуруҳида ўйнаш тенденцияга айланган: 14 ёшида у аллақачон U-17 жамоасида эди ва 15 ўйинда тўртта гол урди, U-19да эса 26 ўйинда 3+3 натижага эришган.

Бу мавсумда кичик Мбаппе “ПСЖ” У-19 таркибида ўйнашда давом этмоқда ва унинг статистикаси янада қувноқ кўринади. 22 учрашувда 5+4. Лекин асосийси, у катталар жамоаси сафида икки марта Франция кубоги расмий ўйинларида майдонга тушди. Ҳозирча унинг трансфер нархи 500 минг еврони ташкил этади, аммо янги клубга ўтиш буни, албатта, яхшилайди.

Этан биринчи марта 2022 йил октябрь ойида асосий таркибга жалб қилинган. Бунга сабабчи эса Кристоф Галтье эди. Унинг асосий хусусиятлари тўпни аъло даражада бошқариш, майдонни аъло даражада кўриш ва юқори техник қобилятдир.

“Менга Этан ва унинг машғулотлари ёқади. У жуда қизиқ ўйинчи, ўзига хос хусусиятга эга. Бу клубнинг келажаги. Унинг кўплаб ижобий фазилатлари ва ажойиб футбол заковати бор”, - деди Луис Энрике ёш ярим ҳимоячи ҳақида.

2021 йилнинг ёзида Этан парижликлар билан уч йиллик ёшлар шартномасини имзолади ва у тез орада тугайди. 2023 йил декабрь ойида томонлар тўлиқ катталар шартномаси бўйича музокаралар олиб боришди, аммо улар тўхтаб қолди. Сабаби "Реал Мадрид" билан боғлиқ вариант.

Интервюлардан бирида Килиан Этҳан унга ўзининг гол нишонлаш усулини ўргатганини айтган: "У плейстейшн ўйнаганимизда голларни шундай нишонлар эди. Менга ёқди бу ҳаракатлар ёққан ва майдонда буни такрорладим. Биз у билан дўстмиз, у келажаги буюк футболчи. “Монако”да ўйнаганимда ва Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиққанимизда, Этан мени майдонга кузатиб чиқмоқчилигини айтди. Охири рози бўлдим ва бу ҳақда клубдан сўрадим. Бу унинг учун ажойиб, бахтли он эди. Ўшанда “Ювентус”га ютқазганимиз ачинарли”.

Энди эса ука нафақат акани майдонга етаклаб чиқади, балки унинг ёнида оқ футболкада ўйнайди. Албатта, у дарҳол асосий ўйинчига айланмайди, лекин у бир неча дақиқаларга эга бўлиши аниқ. Ва фамилияни иложи борича оқлаш керак бўлади, акс ҳолда непотизм ҳақида миш-мишлар яна-да барқ уради.

Киритилди: 16:52, 01.03.2024.
Ўқилди: 3972 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.