Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Криштиану Роналду кеча бўлиб ўтган Испания кубоги ярим финал доирасидаги «Барселона» билан ўйин ҳақида фикр билдирар экан, бу ғалаба жамоасига «Манчестер Юнайтед» билан баҳс олдидан куч бағишлашини айтиб ўтди.
«Барселона» устидан қозонилган ғалабалар ҳар доим ҳам бизга куч бағишлаган. Тан олишим керак бундай ғалаба қозонишимизни кутмаган эдим, лекин бу кеча жамоа жуда яхши ўйнади.
Энди «Манчестер Юнайтед» билан ўйнаймиз. Кечаги ғалаба бизга «МЮ» билан ўйин олдидан катта куч берди»,- деб футолчининг сўзларидан иқтибос келтиради goal.com.