«Тоттенҳем» футболчиси Гарет Бэйл жуда ажойиб ўйин намойиш этмоқда ва бу вақтга келиб Англия чемпионатида 15 гол муаллифига айланиб улгурди. Лекин «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Рио Фердинанднинг таъкидлашича, дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши учун Бэйл ҳали кўп меҳнат қилиши керак.
«Бэйлни Роналду ёки Месси билан солиштираётганлар футболни тушинишмас экан. Тўғри, Бэйл премьер лигадаги энг яхши икки футболчидан бир бўлиши мумкин, лекин у ҳали Роналду ва Месси даражасига чиқганича йўқ.
Сўнги йилларда Бэйл жуда ажойиб футбол намойиш этмоқда, лекин 4-5 йил давомида кўрдикки, формасида 7 ва 10 рақами туширилган икки йигит ўзга сайёрадан келганликларини исботлашди»,- дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради goal.com.