«Локомотив» клуби билан шартнома имзолагани эълон қилинган Шавкат Муллажонов жамоани куни кеча тарк этди. Бу ҳақда клуб бош мураббийи вазифасини бажарувчи Ҳаким Фузайлов хабар бериб ўтди.
«Шавкат сафимизда шуғулланиб турганди. Шу кунларда унга Хитой клубилан таклиф тушди ва янги жамоасига жўнаб кетди. Шунинг учун у мавсумни сафимизда бошламайдиган бўлди», дейди Ҳаким Фузайлов.