Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ливанда келишилган ўйинларда иштирок этган 24 нафар футболчи дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ливан футбол ассоциациясидан (ЛФА) келишилган ўйинларда иштирок этган футболчилар борасида қисқача ҳисобот олди. ОФК ЛФАдан ушбу суриштирувни охиригача етказиш ва бу ҳақда тўлиқ ҳисобот тақдим этишни талаб қилди.

ЛФА бу ҳақда Ҳиндистон, Малайзия ва Индонезия футбол ассоциацияларига ҳам хабар берди. ОФКнинг Тартиб-интизом кодекси 140-моддасига биноан бундай ҳолатларда футболчиларга нисбатан қўлланиладиган жазо чораси ОФКга аъзо мамлакатларда ҳам амал қилиниши лозим.

Ливан терма жамоасига аъзо бўлган 3 нафар футболчи хориж чепионатларида тўп суришади. Улар: Маҳмуд ал-Али ("Персиба Балипапан", Индонезия), Рамез Даюб ("Селангор", Малайзия)  ва Акром Муғроний ("Черчилл Брозерс", Ҳиндистон). Бу футболчилар тотализаторлар билан келишган ҳолда, ўз жамоаси иштирокидаги ўйинни сохталаштиргани таъкидланмоқда.

Ливан футбол ассоциацияси олиб борган текширувлар натижасида 24 нафар футболчининг келишилган ўйинларда иштирок этгани тасдиқланган. Улардан бири 15 минг доллар миқдорида жаримага тортилиб, умрбод футболдан четлаштирилган бўлса, 2 нафарига 7 минг долларлик жарима ва 3 йиллик дисквалификация чораси қўлланилди. Қолган футболчилар эса 1 йиллик дисквалификация ва 300 долларлик жазога тортилди.

ОФК Ливан терма жамоаси футболчиларининг ЖЧ-2014 саралаш ўйинларидаги шубҳали ҳаракатлари борасида маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:13, 28.02.2013.
Ўқилди: 3808 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.