Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Хави Эрнандес кейинги мавсумда жамоада қолиш имкониятларини баҳолади. Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида испаниялик мутахассис ёзда ўз вазифасини тарк этишини расман эълон қилган эди.
"Мавсум охирида кетишга қилган қарорим? Ҳеч нарса ўзгармади. Муҳокама қилинадиган ҳеч нарса йўқ. Ҳаммаси босқичма-босқич содир бўлади", - деди Хави матбуот анжуманида.
"Барселона" ҳозирда янги бош мураббий излашда давом этмоқда.