Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Шерзод Каримов ижара асосида «Циндао Жонун»га ўтди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси яримҳимоячиси Шерзод Каримовнинг эндиликда фаолиятини Хитой клуби сафида ижара асосида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи Хитой суперлигаси қатнашчиси «Циндао Жонун» футболчини бир мавсумга ижарага олиш учун шартнома таклиф қилган. Натижада Шерзод фаолиятини Хитойда давом эттирадиган бўлди.

«Биз ҳамиша ёшларга ишонч бериб, уларни асосий таркиб футболчиларига айлантириб борамиз. Уларга хориж клубларидан таклифлар тушса, ўша таклиф футболчи ва клуб учун фойдали бўлган тақдирда уларнинг ўша жамоаларга кўчиб ўтишига тўсқинлик қилмаймиз. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Шерзод «Пахтакор» сафида кўплаб учрашувларда ўзини кўрсатди. Унга «Циндао» клубидан таклиф тушганда унинг бу борадаги фикрини тингладик. Ва унинг Хитойда бир мавсум ижара асосида тўп тепишига клублар келишиб олди. Биз жамоа номидан Шерзодга Хитойдаги фаолиятида омад тилаймиз», дея «Пахтакор» спорт директори Григорий Цейтлиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Каримов фаолияти давомида «Шайхонтоҳур» ва «Қизилқум» жамоаларида фаолият олиб борган, кейинчалик «Пахтакор» таркибига келиб қўшилганди. Каримов жамоадаги дебют учрашувида гол  ура олганди. Ўтган мавсумда олий лига баҳсларида 5 тўп киритиб, жамоамизнинг олтин медалларни қўлга киритишига катта ҳисса қўшди. Умуман олган Шерзод Каримов ҳозиргача олий лига беллашувларида 94 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол муаллифи бўлганди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 22:32, 28.02.2013.
Ўқилди: 6019 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4764]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4049]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2694]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2327]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2153]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2120]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1798]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1635]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1605]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1597]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.