«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Лукас Лейванинг таъкидлашича, жамоадоши Луис Суарес бу йилги мавсумда премьер лиганинг энг яхши ўйинчиси бўлишга асосий номзодлардан бири экан.
«Шубҳасиз, Суарес премьер лиганинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод бўлади. У қўлидан келган барча ишни амалга оширмоқда ва қисқаси мавсумни жуда зўр ўтказяпти.
Лусининг бу совринни қўлга киритишига умид қиламан, чунки у бунга муносиб.
Фикримча, бу борада унинг рақобатчилари ван Перси ва Гарет Бэйл бўлишади. Бу футболчиларнинг барчаси совринга муносиб, лекин биз Луиснинг ғалабасига умид қиламиз»,- дейди футболчи.