«Милан» вице-президенти Адриано Галлиани «Барселона» футболчиси Андрес Иньестанинг «Милан» билан ўйиндан кейинги билдирган фикрлари ҳақида гапириб ўтди. Хабарингиз бор биринчи учрашвда жамоаси 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлишига қарамай, футболчи «Барселона» кейинги босқичга чиқади деб айтган эди.
«Иньестанинг гапларини тушунса бўлади. Айтиш мумкинки, у жамоасининг етакчи футболчиси. Агар у ёнғин бўлиб бир қўлидан айрилган тақдирда ҳам уни таркибимизга қўшиб олишга йўқ демасдим. Кўрдингизми у қай даражадаги кучли футблочи.
«Барселона»ни барча яхши кўради, чунки бу - буюк жамоа. Биз меҳмонда ҳам яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Кўрамиз барчаси қандай якун топаркин.
Биз ҳозирча бу учрашув ҳақида ўйлаганимиз йўқ. Унгача «Лацио» ва «Женоа»га қарши ўйинлар бор»,- дейди Галлиани.