"Сочи" бош мураббийи лавозимини эгаллаб турган испаниялик мутахассис Роберт Морено аргентиналик Лионель Месси билан Каталония “Барселона”сида ишлагани ҳақида гапирди.
"Лео ҳамма учун намуна. У машғулотларга биринчи бўлиб келади ва охирги бўлиб кетади. У билан ишлаш жуда осон.
У мутлақо оддий одам. Лекин у ажойиб профессионал", - дея иқтибос келтиради мураббий.