“Манчестер Сити” мавсум якунига кўра, яна бир Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишга интилмоқда – аммо қолган ўйинларда ҳам концентрацияни йўқотмаслиги керак.
Пеп Гвардиола шогирдлари ўтган мавсум ўзларининг тарихий требл ғалабалари чўққисига чиқа олишди, аммо бу мавсумда кўпроқ кумуш медалларга лойиқ кўрсатаётгандек ва «Ливерпуль» ҳам, «Арсенал» ҳам яхшигина рақобат таклиф этмоқда.
Биз «шаҳарликлар»нинг АПЛда олдинда кутиб турган 5 та ўйини ҳақида тўхталдик, «Сити» кетма-кет тўртинчи марта Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритадими ёки йўқлиги тобора аниқлашиб бормоқда.
3 март уйида "Манчестер Юнайтед"
«Сити» яқин ҳафталарда энг қийин ўйинни ўтказиши мумкин - бу "Манчестер Юнайтед"ни «Этиҳад» стадионида кутиб олишдан бошланади.
Гвардиола шогирдлари "Олд Траффорд"да йирик ҳисобда ғалаба қозонишган бўлсада, «Юнайтед» ҳам формага анча тушиб олган эди. Аммо кечаги баҳсда Гвардиола шогирдлари ҳарактер кўрсатган ҳолда ғалабани илиб кетди. Дастлаб, биринчи таймни Рэшфорднинг фантастик зарбаси эвазига "Манчестер Юнайтед" ҳал қилди. Пеп танаффусда шогирдларига етарлича кўрсатмалар бера олди ва Фоденнинг дубли ҳамда холанднинг бир голи эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Айтганча, Эрлинг илк таймда очиқ қолган дарвозани ишғол қилолмади ва Фоден Рэшфорднинг голига даҳшатли жавоб қайтара олди.
Шу тариқа, "Манчестер Сити" мазкур ғалабадан сўнг, очколар сонини 62 тага етказиб олиб, етакчи «Ливерпул» илан орадаги фарқни 1 тагача етказди. Кураш, интерига сақланиб qoldi...
10 март меҳмонда «Ливерпуль»
Яна бир катта ном. Бу сафар чемпионлик учун асосий рақиби билан меҳмонда, «Энфилд»да. «Сити» «Энфильд»да даҳшатли рекордга эга - 2003 йил май ойидан бери битта ғалаба - ва «Ливерпуль» ўйиннинг муҳимлигини ва Юрген Клоппнинг клуб билан мавсум якунида олтин медалларни қўлга киритиш истагини ҳисобга олсак, ақл бовар қилмайдиган даражада қарама-қаршиликни кутишимиз мумкин.
«Ливерпуль» сўнгги ҳафталарда жароҳатдан боши чиқмай қолди , аммо Клопп ҳалокатли таъсир кўрсатиб, академия иқтидорларини синаб кўришга муваффақ бўлди.
Айнан 10 март кунги ўйинда ғалаба қозонган жамоа чемпионликка жуда ҳам яқинлашади, сабаби орадаги фарқни йўққа чиқариш қийинлашиб бораверади. Даҳшатли интеригаларга бойсан АПЛ!
31 март уйида «Арсенал»
Ўтган йилги мусобақада «Сити»нинг «Арсенал»ни четлаб ўтгани ҳақидаги хотираларни унутаверсангиз ҳам бўлади - Микел Артетанинг шогирдлари 12 ойдан кейин «Сити» ҳукмронлиги учун асосий рақобатчига айлана олди.
«Арсенал» Рождестводаги «чайқалиш»дан ўзини тиклади ва Премьер-лигадаги айни дамда формага тушиб олган жамоага айланди.
Деклан Райс билан шартнома имзоланиши «канонирлар» ярим ҳимоясида катта ўзгаришларга сабаб бўлди, Букайо Сака эса Рио Фердинандга ва уни жаҳон даражасидаги эмас деб даъво қиладиган ҳар қандай кишига ўзининг нималарга қодир эканлигини исботлашда давом этмоқда.
6 апрель меҳмонда "Кристал Пелас"
"Кристал Пелас" - «Сити»нинг ноқулай рақибларидан бири. Сабаби, декабрь ойида Рой Хожсон шогирдлари «Этиҳад»да Олизенинг пенальтидан киритган голи эвазига ғалаба қозонган эди.
Хожсон кетди, аммо Оливер Гласнер 2022 йилда Франкфуртнинг «Айнтрахт»и билан Европа лигасида ғолиб чиққан маҳоратли мураббий. «Лочинлар»да, шунингдек, аслида «шаҳарликлар»га тегишли Эберечи Эзе ҳам бор.
"Манчестер Сити" учун "Селхорст Парк" ноқулай стадионлардан брига айланиб бормоқда, кўрамиз Гвардиола шогирдлари меҳмонда реванш олишга муваффақ бўлишадими?
20 апрель меҳмонда «Тоттенхэм»
Январь ойида Англия Кубогида Натан Акенинг голи «Сити»нинг «Тоттенхем» стадионида урган биринчи голи бўлди - бу уларнинг инглиз футболидаги устунлигини ҳисобга олган ҳолда ажойиб рекорд.
Анге Постекоглу қўл остида «шпорлар» жумбоқли бўлиб, энг қийин рақибларни мағлуб этиш ва энг муҳим очколарни йўқотишга қодир, аммо Жеймс Мэддисон ва Сон Хён Мин кабилар Гвардиола шогирдларини сергаклантира оладиган ўйинчиларга эга.
Декабрь ойида уларнинг «Этиҳад»даги 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранги Премьер-лига мавсумидаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди. Бу сафарги ўйинда «шаҳарликлар» меҳмонда ғалаба қозонишга интилиб кўради.
Шунақа гаплар.. Мана шундай қийин ўйинларни Гвардиола шогирдлари муваффақиятли ўтказишса, чемпионликка жуда яқинлашади.