Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

1-турнинг 4та ўйини «Спорт»да намойиш этилади

Баҳо:
+1 | -

2 март куни футбол бўйича 2013 йилги Ўзбекистон Чемпионати баҳслари старт олади. Олий Лиганинг 1-тури доирасида ўтказиладиган етти учрашувдан тўрттаси ЎзМТРК «Спорт» телеканалида намойиш этилади.

Жумладан, 2 март, шанба куни Қаршида бўлиб ўтадиган «Насаф» – «Олмалиқ» учрашуви худди шу куннинг ўзида, 22:20да ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.

Қайд этиш жоиз, 2 март куни Фарғонада «Нефтчи» Самарқанднинг «Динамо» жамоасини қабул қилса, Бекободда «Металлург» ва Ғузорнинг «Шўртан» жамоалари, Зарафшонда эса «Қизилқум» ва Олий Лига дебютанти – Гулистоннинг «Гулистон» жамоалари ўзаро тўқнашади.

3 март, якшанба куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида 16:00да бошланадиган «Пахтакор» ва Наманганнинг «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги ўйин «Спорт» телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

Техник сабабларга кўра, Жиззахдан Тошкентга кўчирилган Тошкентнинг «Бунёдкор» ва Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган. «Жар» стадионида ўтказиладиган ўйин 4 март, душанба куни, соат 14:00да бошланади.

Душанба куни, шунингдек, «Локомотив» стадионида Тошкентнинг «Локомотив» ва Бухоронинг «Бухоро» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Учрашув шу куни 21:55да, ёзиб олинган ҳолда, «Спорт» телеканалида намойиш этилади.

«Спорт» телеканалида намойиш этиладиган Олий Лига-2013 1-тур учрашувлари
2 март, шанба. «Насаф» – «Олмалиқ» – 22:20 (ёзиб олинган ҳолда)
3 март, якшанба. «Пахтакор» – «Навбаҳор» – 15:55 (жонли эфир)
4 март, душанба. «Бунёдкор» – «Сўғдиёна» – 14:00 (жонли эфир)
4 март, душанба. «Локомотив» – «Бухоро» – 21:55 (ёзиб олинган ҳолда)

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 16:47, 01.03.2013.
Ўқилди: 5796 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.